Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Бас, қачон уларнинг ажаллари етиб келганида эса уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, муқаддам ҳам қила олмайдилар“,                                                                                                                 [16:61]
яъни уларга тақдир қилинган ажал етса, ундан озгина вақт кечиктирилмайдилар ҳам, озгина вақт олдинроқ ўлдирилмайдилар ҳам. Бу ердаги бир соат озгина вақтга мажоз. Яна айтади:


نَحْنُ قَدَّرْنَا بَيْنَكُمُ الْمَوْتَ

– „Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйгандирмиз“, [56:60]


яъни биз сизларнинг орангизда ўлимни белгилаб, худди ризқларни тақсим қилгандек турли-турли қилиб, ўз хоҳишимизга мувофиқ ҳолда тақсимладик. Шунинг учун сизларнинг умрингиз қисқа, узун ва ўртача бўлди. Бундай субути ва далолати қатъий, бошқа бирор маънони англатмайдиган оятлар шуни кўрсатадики, ўлим ва ҳаётни ҳеч қандай сабабсиз Оллоҳнинг ўзи яратади - вужудга келтиради. Инсон юзага келган ва ўлимининг сабаби дейилган ҳолатдан эмас, фақат ажалининг етиши билан ўлади. Демак, ўлимнинг сабаби ўлим юзага келаётган ҳолат эмас, балки ҳаётнинг тугашидир. Бу ўринда ўлимни Оллоҳга нисбатлаш яратиш эътибори билан, аммо бевосита бажариш инсондан ёки ўлим келиб чиқаётган сабаблардан, дейилмайди. Бу нарса худди Оллоҳ Таолонинг сўзидек:


وَمَا رَمَيْتَ إِذْ رَمَيْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ رَمَى
– „(Эй Муҳаммад, уларнинг юзига бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди“.            [8:17]
Ёки:


فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلإِسْلاَمِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا

– „Оллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр“. [6:125]
Ёки:


وَلَكِنْ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ

– „Хоҳлаганини адаштиради, хоҳлаганини ҳидоятлайди“,                     [16:93]
каби маънода келган, деб айтилмайди.

 

Чунки бу ерда феълни бевосита бажаришни Оллоҳ Таолодан инсонга буриб юборувчи қариналар бор. Отиш, қалбни очиб қўйиш, тор қилиш, залолат ва ҳидоятни яратиш Оллоҳга нисбатлаш маъносини билдиради. Лекин бу феълларни бевосита қилувчи Оллоҳ эмас, инсондир. Бу қариналар ақлий ва нақлийдир. Чунки отдинг сўзининг маъноси отиш Расулуллоҳдан бўлганини англатади. Залолатга жазо, исломга савоб берилиши инсонда ихтиёр мавжудлигига, хоҳласа исломни, хоҳласа куфрни танлаши бу феълнинг бевосита бажарувчиси инсон эканлигига далолат қилади. Агар бевосита бажарувчи Оллоҳ Таоло бўлганда савоб ҳам, жазо ҳам бермас эди. Бундан ташқари, тупроқни Расулуллоҳ отганлари, инсон ўз ақлини тўғри ишлатиши билан ҳидоят топиши, ақлини ишлатмаслик ёки нотўғри ишлатиш билан

 

71-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260